Беларусь энди ШҲТнинг тўлақонли аъзоси
ШҲТнинг Остонада саммити Беларусни ташкилотга қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши билан бошланди.
Мазкур анжуман “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – Барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтмоқда. Олий даражадаги учрашувда иштирокчилар 24 та қўшма ҳужжат тўпламини тасдиқлаши кутиляпти. Шунингдек, тадбирда аъзо давлатлар яқин қўшничилиги ва бирдамликка содиқлигини тасдиқловчи якуний декларация ва баёнот қабул қилинади.
2001 йил асос солинган ШҲТга ҳозир 10 давлат аъзо: Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Беларусь. Афғонистон ва Мўғулистон кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка эса ҳамкорлик бўйича шерик мақомига эга.