Бекободлик нашафуруш Самарқандда ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тадбир чоғида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган З.М. “Nexia-2” русумли автомашинасида Тошкентдан Самарқандга 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА