Республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида жами 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди.

Хусусан, Бекобод туманидаги масжидлардан бирининг имом-хатиби ўз уйида ҳар куни 5 нафар болани ўқитиб, улардан ойлик тўлов сифатида 800 минг сўмдан олган.

Унинг акасининг хонадонида эса 20 нафар бола ҳам яшаб, ҳам диний сабоқ олган. Бу манзилдаги болалар учун ойлик тўлов 1,5 млн. сўмни ташкил этган. Шунингдек, мазкур шахс сабоқ бериш жараёнларига 21 ёшли ўғлини ҳам жалб қилган.

Ушбу болалар 2005–2015 йиллар оралиғида туғилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги бошланғич синф ўқувчилари ҳисобланади. Болалар орасида нафақат бекободлик, балки, қўшни Бўка туманидан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридан ҳамда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан келганлар ҳам бор.

Болалардан бири Бўка туманидаги умумий ўрта-таълим мактаби директорининг ўғли бўлиб, у 2020-2021 ўқув йилида мактабдаги дарсларга умуман қатнамаган.  

Ачинарлиси, имом-хатибнинг акаси сабоқ бериш жараёнида вазифаларни ўзлаштирмаган болаларни калтаклаб, уларни оч қолдириш билан жазолаган.

Таъкидлаш лозимки, психолог томонидан болалар билан ўтказилган суҳбатда, уларнинг кўпчилиги ота-оналарининг хоҳиш-истаклари билан ўқишга келганликларини маълум қилишган.  

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан уч нафар шахснинг ноқонуний ҳаракатлари кўриб чиқилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 7-8 баравари миқдорида жарима солинди. Шунингдек, имом-хатибнинг акасига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳам тайинланди

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекободда вояга етмаган болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётганлар аниқланди