Мамлакатимизда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан бошланди.

Мамлакатимизда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан бошланди. Шу муносабат билан Бекобод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари, тумандаги барча илғор фермер ва деҳқонлар иштирокида бу йилги мўл ҳосилни нес-нобуд қилмасдан териб олиш масаласига бағишланган анжуман ўтказилди.

Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Тўлқин Тўраевнинг маълум қилишича, Бекобод тумани энг илғор туманлардан бири, аҳоли жуда меҳнатсевар, давлатимиз томонидан олдига қўйилган режани ҳар доим ортиғи билан бажаради. 

– Туманимиз ғалла режасини вилоят бўйича биринчи бўлиб 110 фоизга бажарди, пахта режамизни хам биринчилардан бўлиб бажарамиз, – деди Бекобод тумани ҳокими Неъмат Абдуллаев. – Ҳозирда туманда 3 фермер хўжалиги пахта режасини бажаргани бунга далилдир. Пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш бизни қийнаб келаётган энг долзарб масалалардан бири эди. Эндиликда ҳар қандай ҳолатда бунга йўл қўймаймиз. Пахтани ўз кучимиз билан териб оламиз. Бунинг учун ҳар бир фермер теримчиси билан меҳнат шартномаси тузиши белгиланган. 

photo_2019-09-14_17-59-25.jpg

Таъкидланишича, тумандаги ҳар бир маҳаллада “Қирқ қиз” отрядлари тузилиб, улар пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиши таъминланади.

Анжуманда ҳар бир фермер, деҳқон хўжаликларга имтиёзли кредитлар асосида иссиқхоналар қуриб бериш таклифи илгари сурилди. Бундан ташқари, “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонларига номзодлар тавсия қилинди.

Вафо Латипов, 
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекободда “Қирқ қиз” отрядлари тузилади