Метро аҳолининг узоғини яқин қилувчи муҳим жамоат транспорти. Қолаверса метро пойтахтнинг рамзи ҳамдир. Шунингдек, доимо гавжум ва серқатнов ҳисобланган Тошкент метрополитенида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам устувор вазифа.

Статистикага кўра, бугунги кунда ҳаракатдаги вагонлар сони 256 та.  Метролар бир кунда 620-630 минг нафардан ортиқ йўловчини ташийди. Бу кўрсаткич  ёз ойлари  330-340 минг нафарни ташкил қилади.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Юнусобод йўналишининг “Туркистон” ҳамда “Юнусобод” бекатлари 2023 йил 26 август санасидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади ва бу муддат давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади.  

Хўш, мазкур бекатлар фаолиятининг вақтинча муддатга тўхтатилиши қурилиш сифати билан боғлиқ бўлиши мумкинми? Тегишли талабларга кўра қанча муддат давомида бекатларда профилактик ишлар амалга оширилиши лозим?  

– Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишидаги “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари қарийб 3 йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда, – дейди “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев. – Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда метропоездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ер ости метро тоннелари ва бекатлари маълум муддат эксплуатация қилинганидан сўнг, ундаги инфратузилмаларда ўрнатилган ускуналарнинг ҳамда тоннелларнинг ҳолатлари барқарорлигини текшириш ва режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.  

Шуларни ҳисобга олган ҳолда юқорида номлари тилга олинган бекатларда ҳам маълум муддат давомида режали профилактик ишлар амалга оширилади.  Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат нотўғри талқин қилинмоқда ва турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Яъни, профилактик ишлар амалга ошириш бу таъмирлаш ишлари эмас ва бекатларнинг вақтинчалик ёпилиши  қурилиш сифати билан ҳам боғлиқ эмас. Юнусобод йўналишининг I босқичи 2001 йилда ишга туширилганидан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш учун 2002 йил 3 ой муддатга ёпилган.  

“Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатиб турилганида “Шаҳристон” ва “Минг ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади ва бу йўналишда поездлар ҳаракати оралиқ вақти (интервал) 5 дақиқагача қисқартирилади.  

Профилактик ишларни амалга ошириш йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслиги керак. 26 августдан бошлаб, 4 ой мобайнида “Туркистон-Юнусобод-Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекатларнинг вақтинчалик ёпилиши қурилиш сифати билан боғлиқ эмас – Тошкент метрополитени