Болалар ёзувчиси бўлиш сеҳргарга айланишдек гап. Ёзувчи ўзининг ёши, бутун яшаш оламини бир онга тарк этиб, ёзаётган асар қаҳрамонларига айланади. Асар якунлангунига қадар жажжи қаҳрамонлар билан бирга яшайди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида болаларнинг таниқли ёзувчиси Муҳаббат Ҳамидова таваллудининг 70 йиллигига бағишланган адабий-маърифий анжумани ўтказилди.

Ўтган йиллар давомида Муҳаббат Ҳамидова нафақат ўзининг ҳозиржавоб журналистлиги, балки публицистик мақолалари, ҳажвий ҳикоялари ва болалар учун ёзилган бир қатор китоблари билан ҳам халқимиз эътирофга сазовор бўлди. Ёш китобхонлар томонидан севиб ўқилиб уларнинг китоб жавонларидан ўрин олган “Сеҳргар бола”, “Мақтанчоқ жўжа”, “Ҳакка холанинг ҳангомаси”, Топишмоқми ё тез айтиш”, “Кокилли илон” каби 10 дан ортиқ ҳикоя ва қиссалари ана шу қайноқ ва қувноқ ижод маҳсулидир.

Тадбир давомида Муҳаббат Ҳамидованинг сермазмун ижоди хусусида адабиётшунос, журналист устозлар, яқинлар ва шогирдлар сўзга чиқиб, ушбу кун билан табриклаб, янада баракали ижод тилаб қолишди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/3sDtepVNQkU?si=CMbuuQJ7ORclHCXt" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беғубор қалб эгаси - Муҳаббат Ҳамидова (+видео)