14 июнь — Бутунжаҳон қон донорлари куни

Турли бахтсиз ҳодисалар натижасида жароҳат олиб, қон йўқотган одам ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона чораси сифатида, гематологик, онкологик касалликлар билан оғриган беморларга узоқ муддат режали қон қуйишда донорликнинг аҳамияти катта.  

Одам ҳаёт-мамотини ҳал қилувчи қоннинг ягона манбаи – донорлардир. Қон донорлиги донор томонидан қон ва ёки унинг таркибий қисмларини ихтиёрий равишда беришдир. Донордан олинган қон тиббиётда бир қанча мақсадларда ишлатилади.  

Статистикага кўра, ҳар бир мамлакат ўз аҳолисининг қонга бўлган талабини қондириш учун 1000 нафар кишига донорлар сони 30 нафар ва ундан ортиқ бўлиши, қон компоненти билан таъминлаш учун эса донорлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 нафар ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши зарур. Ўзбекистонда эса бу рақам 5 нафарга тўғри келади. Агар мазкур кўрсаткич 10 нафарга ошса, халқимизнинг қонга бўлган талаби 100 фоизга қопланади.  

Донорлик савобли иш. Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси. Донорлар ана шундай инсонлар бўлиб, улар туфайли ҳар куни минглаб беморлар ҳаёти сақлаб қолинади. Аммо бу ишни ҳам ўзига яраша тартиб ва талаблари мавжуд.  

Хўш, кимлар қон донори бўлиши мумкин?  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, қон донори бўлишга рози бўлган шахснинг ёши 18 ёшдан 65 ёшгача белгиланган бўлиб, вазни 50 кг дан кам бўлмаслиги лозим. ОИВ инфекцияси билан касалланган ва инъекцион психофаол  моддаларни истеъмол қилганлар қон донори бўлишига рухсат этилмайди.  

Шунингдек, шамоллаш, грипп, ангина, герпес, ошқозон бузилиши ёки бошқа  инфекциялар бўлса, тиш шифокори қабулидан бўлгандан сўнг  (24 соат ичида) стомоталог жарроҳлик амалиётини бажарган бўлса (бир ой ичида), гемаглабин миқдори белгиланган минимал даражадан паст бўлса, безгак, денге ва Зика кируси инфекциялари каби чивинлардан юқадиган инфекциялар тез-тез учрайдиган жойларга саёҳат қилгандан сўнг, кўзи ёриган аёл (9 ой давомида) ҳамда болани эмизиш вақтида ҳам вақтинча қон топшириш тавсия этилмайди.  

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, қон берадиган донорлар ҳаммаси ёш кўринади. Сабаби, бу жараёнда қон алмашади, организм, эротрицитлар, тромбоцитлар янгиланади. Бу эса табиийки, албатта одамнинг юзида ҳам акс этади. Фақатгина бу эмас, қон топшириб туриш соғлиқ учун фойдали.  

Донорга ҳар сафар қон топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча 1 кун берилади. Донор хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.  

Мавжуд қонунчиликка асосан, қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланади ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида бирйўла бериладиган пул мукофоти олади.  

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Донор” сўзи лотинчадан таржима қилганда “туҳфа қилмоқ” деган маънони англатади. Чунки донор ўз қонини бериш орқали кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши, унга ҳаёт туҳфа қилиши мумкин.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беғараз қон топшириш — инсонийликнинг олий намунаси