Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтмоқда
Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари бутун республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари бутун республикамиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Юртимизда нефт-газ тармоғининг етакчи корхоналаридан бири бўлган, мустақиллик йилларида бунёд этилган “Шўртан газ-кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида ҳам қутлуғ айём муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда “Шўртан газ-кимё мажмуаси” томонидан ишлаб чиқарилаётган полиэтилен гранулалари экспортга йўналтирилмоқда ҳамда республикамиз ичида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эҳтиёжга ишлатиш мақсадида фойдаланилади. “Шўртан газ-кимё мажмуаси” маҳсулотларининг кенг кўламлиги ва кўплаб мақсадларга мўлжалланганлиги Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларини барқарор ва самарали ривожланишини таъминлайди. Бутунлай янги турдаги ишлаб чиқаришлар ва янги технологияларни жорий қилиш учун ўзига хос катализатор бўлиб хизмат қилади. Кичик ва ўрта бизнесни фаол ривожлантиришга ва республикада экспорт салоҳиятини оширишга имкон беради.
Байрам тадбирида меҳнат фаолияти давомида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар тақдирланди.
– Саноат корхонамизда 4 минг нафардан зиёд ходим меҳнат қилмоқда, – дейди мажмуанинг ижтимоий ривожланиш бўйича бош мутахассиси Улуғбек Хонқулов. – Шубҳасиз, эришилаётган натижаларда уларнинг муносиб улуши бор. Ушбу муҳим саналар муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида мажмуада фидокорона меҳнат қилиб келаётган 50 нафардан зиёд илғор ходим қимматбаҳо эсдалик совғалари ва 40 нафарга яқин фаол ходим фахрий ёрлиқ билан мукофотланди.
Тадбир давомида мажмуада 40 ёшдан юқори ходимлар ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.




