Байрам тадбири ёшларни фаолликка ундади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда 30 июнь – Ёшлар куни олдидан турли байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Андижон вилоятидаги асосий тадбир “Бобур” шаҳрида ташкил этилди.
Маросимда вилоят шаҳар ва туманларидан 110 минг нафардан зиёд ўғил-қиз ва аҳоли вакили қатнашди. Байрам паради, ҳарбийлар юриши, спорт кўргазмалари ва маданий дастурлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
[gallery-23800]
Тадбир доирасида “Ибрат фарзандлари”, “Қизлар академияси” каби лойиҳалар тақдим этилди.
Концерт дастурида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар томонидан чиқишлар қилинди. Байрам салюти тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Йилнинг энг фаол, деб топилган 10 нафар йигит-қизи қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир ёшларни фаолликка, ватанпарварликка ва илм-маърифатга ундади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА