
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бӯлиб ӯтди.
Тадбирда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси У.Жалменов йиғилганларни табриклади ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида касаба уюшмалари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек, касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил 6 декабрда Ӯзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида” қонуни қабул қилинди.
[gallery-4543]
Бу эса касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлома қӯллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада янги босқичга олиб чиқиш имконини берди. Шунингдек, 2020 йил 23 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан Ӯзбекистон Республикасининг “Ӯзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.
Юқорида қайд этилган қонунларнинг қабул қилиниши юртимиздаги беш ярим миллиондан зиёд касаба уюшмалари аъзолари томонидан ижобий кутиб олинди. Тадбирда 2021 йил давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ўтказилган танловлар ғолиблари тақдирланди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари ва касаба уюшмалари фаоллари Ўзбекистон касаба уюшмалари куни белгиланганининг 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Тадбир санъат усталарининг концерт дастури билан якунланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА