Остонада эшик қоқиб турган Янги йил арафасида юртимизнинг барча шаҳару қишлоқлари байрам шукуҳига тўлмоқда. Бундай байрамларнинг файзи, албатта, тинчлик ва осойишталик билан янада ошади.

Мамлакатимизда Янги йил байрами билан боғлиқ тантаналар  240 дан ортиқ объектда ўтказилмоқда. Шунча жойда байрам рамзи – катта арчалар ўрнатилган. Муҳими, бундай ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш давлатимизнинг алоҳида эътиборида.   

Шу мақсадда ҳуқуқ-тартибот органларининг 16 мингдан зиёд куч-воситалари сафарбар этилган. Ички ишлар органлари ходимларига 7 минг 78 алоқа, 1 минг 482 автотранспорт, 2 минг 251 металлодетектор, 677 металлорама ҳамда 285 бош хизмат ити бириктирилган.   

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Мониторинг ва мувофиқлаштириш марказида идоралараро ва шаҳар-туманларда жамоат хавфсизлиги хизмати негизида тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Улар томонидан “Янги йил арчалари” ҳудуди, йўл-патруль хизмати масканлари, жамоат тартибини сақлаш хизматининг махсус муассасалари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати муассасалари ҳамда асосий чорраҳа ва жамоат жойлари нуқталари онлайн кузатилиб, назорат қилинмоқда.   

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига интеллектуал видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция қилинган.   

Шу билан бирга, ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ юртимиз бўйлаб бевосита ўрганиш ишларини олиб бормоқда.   

Пойтахтимизнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида осойишталик қандай таъминланаётгани, аҳолининг энергия ресурслари билан таъминланиши, авариявий ва бошқа нохуш ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўздан кечирилди.   

Чилонзор тумани Кўтарма маҳалласи “Poytaxt ziyo servis” бошқарув сервис компанияси, Учтепа тумани “Karavan” электр подстанцияси, “Учтепатумангаз”  бўлими ҳамда 5-сонли “Чилонзор иссиқлик маркази” корхонаси фаолияти ўрганилди.   

Тадбир жараёнида масъулларга электр таъминоти бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни узлуксиз ва сифатли амалга ошириш, электр узилишлари ва бошқа муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда иш жараёнини такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.   

Чилонзор тумани “Катта навбаҳор” маҳалла таянч пункти, “Ўзавтовокзал сервис” йўловчи ташиш жамоат бирлашмаси ҳамда Учтепа туманида жойлашган 4-сонли ички ишлар бўлими ходимларининг тунги хизмат фаолияти кўриб чиқилди.   

Жараёнда маҳалла кўчалари, кўп қаватли уйлар йўлаклари ва жамоат жойларида видеокузатув қамровини ошириш, юзага келаётган криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, аҳоли муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.  

Байрам ташкил этилаётган масканлар, истироҳат боғлари ва кўнгилочар масканларда аҳолига бенуқсон хизмат кўрсатилиши ва хавфсизлик чоралари таъминланаётгани ўрганилди ва аниқланган барча камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Келгусида хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.   

Ишчи гуруҳ аъзоларининг кундалик ўрганиш ишлари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.   

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам осуда ўтиши барчамиз учун муҳим