Байрам муносабати билан хайрия тадбири
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Энг улуғ, энг азиз байрам кунларида маҳаллаларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, айниқса, эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар улашилмоқда. Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Элликқалъа тумани бўлинмаси томонидан ёрдамга оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Хайрия тадбирлари шаҳар ва туманларда давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА