Юртимизда Янги йил, Наврўз, Мустақиллик каби шонли байрамларда аҳоли дастурхонларига сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотларни етказиш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ташкил этиш хайрли анъанага айланган.

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги гавжум масканлар ҳамда бозорлар атрофида ҳам байрам савдо расталари харидорларни чорламоқда.

Хусусан, Наманган шаҳрининг “Истиқлол” кўчасидаги ярмаркада деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ўзлари етиштирган маҳсулотлари билан расталарни тўлдиришди.  

Савдо ярмаркаларида фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда ишлаб чиқарувчилар томонидан картошка, сабзи, пиёз, гуруч, гўшт, ун, шакар, ўсимлик ёғи, тухум, ва сут маҳсулотлари, байрам дастурхонини тўкин қилишга етарли олма, цитрус мевалар сингари нозу неъматлар мақбул нархларда сотилмоқда. Бунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш, муҳими халқимиз фаровонлигини янада юксалтириш кўзда тутилган.

Ташкил этилган савдо ярмаркаларига кунига Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Норин ва Учқўрғон туманлари томонидан олиб келинган 13 тонна мол гўшти, 12 тонна қўй гўшти ва 12 тонна товуқ гўшти, 155 минг дона тухум, 12 тонна балиқ, 2 тонна асал, 75 тонна гуруч, 95 тонна картошка, 84 тонна пиёз, 110 тонна сабзи, 45 тонна турли хил мевалар, 34 тонна полиз маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

– Савдо ярмаркаларида ҳар йили мунтазам равишда иштирок этамиз. Аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган саккиз турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг захираси мавжуд, – дейди “Чорсу” деҳқон бозори акциядорлик жамияти қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси Олимжон Мусаев. – Масалан, айни пайтда ярмаркада тухум 1100 сўм, бир кило мол гўшти 70 минг сўм, картошка 5000 сўм, сабзи ва пиёз 2000 сўм, гуруч 15 минг сўмдан сотувга қўйилган. Асосий мақсадимиз Янги йил байрами арафасида ички истеъмол бозорларини асосий турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдиришга яқиндан ҳисса қўшишдир.

Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо расталарини кўздан кечирган Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ярмарка фаолиятини янада кучайтириш, маҳсулотлар тури ва ҳажмини кенгайтириш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказилишини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари 2025 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам дастурхони тўкин бўлади