Байрам арчаси барчани тантанага чорламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида мусиқали ва ранг-баранг чироқли, 29 метр баландликдаги вилоят бош арчаси очилди. Байрамнинг бош тимсоли бўлган ушбу арчани 60 минг дона 7 хил рангда ёнувчи чироқлар безаб турибди.
Тантана жойида саҳналар, болажонлар учун ўйин майдончалари, савдо шохобчалари жой эгаллаган. Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида маданият ходимлари томонидан қизиқарли театрлаштирилган концерт дастури ишлаб чиқилган. Унга республиканинг таниқли санъаткорлари, ижодий жамоалар жалб этилади.
Таъкидлаш керак, Янги йил арчаси Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркига ҳам ўрнатилди.
[gallery-15246]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА