Байрам арафа эзгу ишлар қулоч ёйди
Халқимизга хос эзгу анъаналар, хайрли ишлар азалий тарихга эга. Байрамлар арафасида яхшиликка ёндашиб кексалар ҳолидан хабар олиш, имконияти чекланганларни йўқлаш, хайр-саховат қилиш янада яққолроқ намоён бўлади.
Сирдарё вилоятида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланиши арафасида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида жойлардаги тадбирлар давом этмоқда.

Шу каби тадбирлар доирасида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сирдарё туманидаги оғир ижтимоий шариотда яшаб келаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланмоқда. Жумладан, Сирдарё туманидаги “Тинчлик”, “Тадбиркор”, “Наврўз” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 4 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизга ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Тадбирда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА