Байденнинг Яқин Шарқ бўйлаб сафари бошланмоқда
АҚШ Президенти Жо Байден 13-16 июль кунлари ушбу лавозимда иш бошлаганидан бери илк бор Яқин Шарқ бўйлаб сафарга чиқмоқда.
У Исроил, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Саудия Арабистонига ташриф буюради, деб хабар бермоқда “ТАСС” агентлиги.
Америка раҳбари бу тадбир Россия ва Хитой билан рақоба нуқтаи назаридан муҳимлигини, шунингдек араб давлатларидан таннархни пасайтириш мақсадида нефть қазиб олиш ҳажмини оширишни сўраш ниятида эканини очиқ айтди.
Байден 9 июль куни “The Washington Post” газетасида чоп этилган мақоласида бўлажак сафар мақсадларини тушунтирар экан, Яқин Шарқдаги энергетика рерурслари “глобал таъминотга таъсирни юмшатишда муҳим аҳамиятга эга” дея таъкидлади.