– Украинани ўз еридан воз кечишга мажбурлаш Трамп маъмуриятининг “замонавий тинчлантириш” усулидир, – деди Жо Байден BBС мухбирига берган интервьюсида.
Делавер штатида сўзлаган нутқи орқали собиқ Президент Владимир Путин Украина Россиянинг бир қисми эканига ишонишини таъкидлади. Шу билан бирга бирор ҳудудни тинчлик битими доирасида бериб юбориш оқиллик белгиси эмаслигига ҳам урғу берди. Маърузаси сўнгида Байден Трaмп даврида АҚШ – Европа муносабати бузилганидан хавотирдалиги, замонавий дунё тарихи ўзгариши мумкинлигини қайд этди.