Байден "Толибон"га ишонмаслигини маълум қилди
АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнот беришича, у ишонадиган одамлар орасида толиблар йўқ.
"Мен ҳеч кимга ишонмайман, жумладан сизларга ҳам. Сизларни яхши кўраман, лекин мен ишонадиган одамлар унчалик кўп эмас", - деди Жо Байден Оқ уйда журналистлар қаршисида сўзга чиқиб.
“Толибон”га ишонасизми”, деган саволга у киноя билан жавоб қайтарди. Унинг айтишича, толиблар бошқа давлатлар уларни тан олиши учун легитимлик қидирмоқда.
"Ҳозирги босқичда “Толибон” АҚШ кучларига қарши ҳаракат қилаётгани йўқ, улар ҳозирча ўз сўзларида турибди. Лекин ишончим комилки, улар барча кучларини ҳам бирдек назорат қилаётгани йўқ. Шундай экан, улар айтаётгани ҳақиқатми ёки йўқми вақт кўрсатади", - деди Байден.