АҚШ Президенти Жо Байден Дональд Трамп билан муваффақиятсиз кечган дебатдан кейинги илк интервьюсини “ABC News” телеканалига берди. Воқеани “ёқимсиз эпизод” деб атаган Байден ҳолатни соғлиғи ёмонлигига йўйди. Унинг сўзларига кўра, жиддий касаллик ҳақида гап йўқ. Бу жадвал билан боғлиқ чарчоқ. – Тайёрланмадим, инстинктимга қулоқ солмадим ва шунчаки ёмон кечани ўтказдим, – деди у айб фақат ўзида эканини қўшимча қиларкан.

Байден оммавий чиқишда муваффақиятсизликка учраганини тан олмади. Баҳсдан сўнг у кетма-кет ўнта йирик тадбир ўтказгани, баҳс куни ҳам учрашув соат 14:00 га қадар давом этганини айтди. “Одам кўп, масъулият кучли, ўтказиб юбориш мумкин эмас”, деди у.

Америка етакчиси ҳар куни тўлиқ неврологик кўрикдан ўтиши, доим унга “дунёнинг энг яхши шифокорлари” ҳамроҳлик қилишини айтди. Ўзининг бандлигини шундай таърифлади:

– Ҳар куни когнитив тест топшираман. Биласизми, мен нафақат кампания олиб бораман, балки дунёни ҳам бошқараман. Биз ер юзидаги энг муҳим давлатмиз. Ишончим комил, яна тўрт йиллик президентлик муддати учун етарли ақлий ва жисмоний кучга эгаман. Акс ҳолда бундай югурмаган бўлардим. Яна номзодимни қўйдим, чунки бу мамлакатни бутунлай янги босқичга олиб чиқиш учун нима қилиш кераклигини ҳаммадан кўра яхшироқ биламан. Биз йўлдамиз, бу курашда мендан кўра малакали сиёсатчи йўқ. Қўшма Штатлар ҳозир ақл бовар қилмайдиган имкониятларини намоён қилиш арафасида. Мен кўп ютуқларга эришдим ва яна кўп ишларни режалаштирмоқдаман. Ва биз буни қила оламиз.

Президент сифатидаги ютуқлари орасида Байден НАТО бирлигини, Австралия, Буюк Британия ва АҚШ томонидан тузилган уч томонлама мудофаа иттифоқи –  AUKUS билан бирга Жанубий Тинч океани ташаббуси ишлаб чиқилиши, Украинага ёрдам кўрсатиш учун Европа ва бошқа минтақалардан ўнлаб мамлакатлар жалб қилинишини санаб ўтди. У ўзини “Путинни тўхтатган йигит” деб атаб, сўзини қуйидаги мазмунда давом эттирди:

– Агар мен бўлмасам, НАТОни ким ушлаб тура олади? Тинч океани ҳавзасини биз... ҳеч бўлмаганда Хитойни ушлаб турган ҳолатдагидек ким ушлаб туриши мумкин? Кимда бундай имконият бор? Келгуси ҳафта АҚШда бўлиб ўтадиган НАТО конференциясида ҳаммаси баҳоланади, деб ўйлайман. Келинг, тингланг. Нима дейишларини эшитасиз.

Амалдаги Президент рақиби Дональд Трампни “патологик ёлғончи” деб атади ва

Суҳбатдошига қарата саволлар йўллади:

– Трамп ўзидан бошқага фойда келтирадиган иш қилганини кўрганмисиз? Бу саволга жавоб бера олмайсиз, биламан.

Трамп мунозара давомида 20 мартадан кўп ёлғон гапиргани ҳақида фикр билдираркан, Байден ўзининг саъй-ҳаракати туфайли инфляция пасайганини айтди.

Хусусан, Байденни сайловдан четлаштиришни талаб қилаётганлар ҳам кам эмас. Бу иш юз берса, унинг ўрнини ким эгаллайди? Байден эса ўзини маъқуллаш рейтинги 36 фоиз эканига ишонмайди. “Бизнинг сўровимиз бу нисбатни кўрсатмаяпти”, деди у. Агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, Байден “қўлидан келганини қилиши ва шунда ўзини қўлидан келган энг яхши ишни қилган”дек ҳис этишини тан олди.

– Ўйлайманки, Қўшма Штатлар ва дунё бурилиш нуқтасида турибди, – деди у. – Бир неча йил ичида содир бўладиган воқеалар келгуси 60-70 йиллик давр қандай бўлишини белгилайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байден муваффақиятсиз баҳсдан кейин интервью берди