Байден машҳурлик бўйича Трампни ортда қолдирмоқда
АҚШнинг собиқ вице-президенти ва демократлардан президентлик сайловига номзод Жо Байден амалдаги президент Доналд Трампни машҳурлик бўйича 15 фоизга ортда қолдирмоқда
АҚШнинг собиқ вице-президенти ва демократлардан президентлик сайловига номзод Жо Байден амалдаги президент Доналд Трампни машҳурлик бўйича 15 фоизга ортда қолдирмоқда. Washington Post ва ABC News ўтказган сўров ана шундай натижани кўрсатди.
Сўровда иштирок этганларга агар сайлов бугун бўлиб ўтганда кимга овоз берган бўлардингиз, деб савол берилди. Жавоблар шуни кўрсатдики, Байденга сўров иштирокчиларининг 55 фоизи, Трампга эса 40 фоизи овоз беришини маълум қилган.
Тадбир 12-15 июлда телефон орқали тасодифий рақам териш йўли билан амалга оширилди. Сўров 1 минг 6 нафар катта ёшдагилар, жумладан 845 нафар рўйхатдан ўтган сайловчи орасида ўтказилди. Хабарда айтилишича, сўровнинг статистик натижалари плюс-минус 3,5 фоизга нотўғри бўлиши мумкин.