Байден Лула да Силвани Вашингтонга таклиф қилди
АҚШ Президенти Жо Байден Бразилия етакчиси Луис Инасиу Лула да Силва билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
“Байден Қўшма Штатлар Бразилия демократиясини ва халқининг иродасини тўла қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Президент мамлакат пойтахтидаги тартибсизликлар натижасида демократик институтларга қилинган зўравонлик ва ҳужумларни қоралади”.
“Америка етакчиси Бразилия раҳбарини февраль ойи бошида Вашингтонга ташриф буюришга таклиф қилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, икки давлат раҳбарлари, шунингдек, “иқлим ўзгариши, итисодий ривожланиш ҳамда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш” каби масалаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
ЎзА