Байден америкаликларни иммигрантлар миллати деб атади
АҚШ президенти Жо Байден Штатлар иммигрантлардан ташкил топган, деди.
У 5 май – Мексика байрами кунига бағишлаб Оқ уйда ўтказилган зиёфатда йиғилганларни шу тарзда қўллаб-қувватлади.
"Биз – иммигрантлар миллатимиз. Биз шундай деймиз, лекин одамлар ўзларини бунга ишонмагандек тутади. Бизнинг кучимиз ҳам шунда", – деди Байден.
Бешинчи май Мексикада 1862 йили иккинчи Француз империяси армияси устидан қозонилган ғалаба куни сифатида нишонланади. Ушбу кунда АҚШда Америка – Мексика дўстлиги ҳам байрам қилинади.