Байден Африка етакчилари билан саммит ўтказади
АҚШ президенти Жо Байден Африка мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида қитъа етакчилари иштирокида саммит ўтказмоқчи, деб баёнот берди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
"Бизнинг қитъанинг барча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга бўлган интилишимиз белгиси сифатида президент Байден АҚШ–Африка етакчилари иштирокида саммит ўтказишни режалаштирмоқда", – дея келтиради Франс Пресс агентлиги Блинкен сўзларини.
Агентликнинг ёзишича, Блинкен ҳозирда Нигериянинг пойтахти Абужега ташриф буюрган. У шу ҳафта Африка мамлакатлари бўйлаб сафар қилишни режалаштирган.