Хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар бахтсиз ҳодисага ёки оғир турдаги касалликларга учраса, қандай ёрдамлардан фойдаланишлари мумкин?

Ушбу саволга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хориждаги меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими ходими Алишер Қодиров жавоб берди:    

— Халқимизда иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деган мақол бор. Ҳар бир инсон қаерда яшашидан қатъий назар касал бўлиши ёки бирор бахтсиз ҳодисага учраши мумкин. Юртимизда шундай вазиятларга тушган фуқароларимизга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ механизмлар мавжуд.    

2018 йилда ўзбек халқини ларзага солган воқеани ҳали ҳануз кўпчилик унутмайди. Қозоғистон Республикаси ҳудуди Актобеда 52 нафар Наманган вилоятидан бўлган фуқароларимизнинг бахтсиз ҳодисага учраши миграция тизими жараёнига янада жиддий эътибор қаратишни тақозо этди.    

Мана шу воқеа сабабли 2018 йилда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди ва давлат бюджетидан ушбу жамғармага 200 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.    

Хорижий давлатларда бахтсиз ҳодисага ёки касалликка учраган фуқароларнинг суғурта полисларида кўрсатилган пул миқдори фуқаронинг тиббий харажатларини қоплай олмаса, даволаниш билан боғлиқ бўлган харажатлари 1 ярим минг долларгача ушбу жамғарма маблағи ҳисобидан қоплаб берилади.    

Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасида андижонлик фуқаро ишлаш давомида оғир тан жароҳати олган. Яъни, газли пайвандлаш аппаратининг ёрилиб кетиши оқибатида белдан паст қисми куйиб кетган. Фуқаро саломатлиги яхши ҳолатга келгунигача тиббий муассасада дастлабки муолажаларни олди. Унинг тиббий харажатлари қоплаб берилди.    

Бундан ташқари, турли хил касалликлар ёки бошқа сабаблар билан ватанга қайтиб келолмаётган ёки ўзи мустақил ишлаб, пул топиб қайтолмаётган 600 нафар юртдошимиз жамғарма маблағлари ҳисобидан олиб келинди.    

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/TshtYyf1OoU" title="Baxtsiz hodisaga uchragan yoki betob boʻlib qolgan migrantlarga qanday yordam koʻrsatiladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, фуқаро олган оғир тан жароҳати ёки касаллик туфайли хорижда вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ харажатлар ҳам ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.    

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин.    

Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтсиз ҳодисага учраган ёки бетоб бўлиб қолган мигрантларга қандай ёрдам кўрсатилади? (+видео)