Сурхондарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловида фуқаролар фаоллик билан овоз бермоқда. Бугун жамиятимизда янги оила қураётган ёш келин-куёвлар ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, обод ва озод Ватанимизнинг порлоқ келажаги, тинч, тўкин ҳаётимиз ҳамда ёш авлод бахту камоли учун овоз бермоқда.

Тоғли Бойсун туманида яшайдиган Ўрол Норқулов ва Сарвиноз Ҳалилова учун бугун бир умр эсда қоладиган кун бўлди. Янги оила қураётган ёшлар эрта тонгдан Газа маҳалласидаги 11-сайлов участкасига келиб, ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин адо этди. Оилалар фаровонлиги, ёш авлод бахту камоли ва обод турмуш учун овоз берди.  

Қизириқ туманидаги 360-сайлов участкасида 1 минг 536 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улар эрта тонгдан сайлов участкасига келиб, муҳим сиёсий жараёнга муносабат билдирмоқда. Туманнинг Тинчлик маҳалласилик ёш келин-куёв Ўктам Тошбоев ва Фарида Турдиева ҳам маҳалладошлари қаторида сайловга келиб, ёш оила номидан овоз берди.  

– Никоҳ тўйимизнинг муҳим сиёсий кампанияга тўғри келгани ҳам биз учун унутилмас бахт, – дейди Ўктам Тошбоев. – Бугун хонадонимизда қўшалоқ тўй бўлмоқда, дейишга барча асосимиз бор. Юртимизда ёш оилаларга яратилаётган шароитлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга кўрсатилаётган эътибор ҳам бизни сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз беришга ундади.    

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтли келажак учун овоз бердик