Янги йил барчага ўзгача кайфият улашадиган байрам. Бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутади. Сирли Қорбобо ва Қорқиздан совғалар олишади. Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳам Янги йил байрами муносабати билан байрам арчалари ҳамда унинг атрофида кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда.

Қарши шаҳридаги кўкка бўй чўзган байрам арчаси атрофида ҳам байрамона кайфият ҳукмрон. У ерда юзлаб Қорбобо ва Қорқизлар, театрлаштирилган байрам томошалари, эртак қаҳрамонлари, кўнгилочар дастурлар нафақат болажонларга, балки барча аҳоли вакилларига шодон кайфият улашмоқда.

Куну тун ушбу томошалар давом этмоқда.

– Фарзандларимиз билан байрам арчасига томошага келдик, – дейди Қарши туманилик Маҳлиё Холиқова. – Болажонларимиз мириқиб ҳордиқ чиқаришмоқда. Қорбобо ва қорқиздан совғалар олди. Барчамиз хурсанд бўлдик. Бу кайфиятга биргина қор етишмаяпти. Байрам кунлари қор ҳам ёғса, кайфият бунданда аъло бўлар эди.  

[gallery-21103]

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги куй-қўшиқлар, дилтортар тароналар ҳам барчага манзур бўлмоқда.

– Майдонда ҳаммада байрамона кайфият, – дейди Қарши шаҳридан Ҳилола Собирова. – Арча атрофига келишингиз билан мана шу кайфият вужудингизни эгаллайди. Томошалар, куй-қўшиқлар ҳаммаси ажойиб. Кириб келаётган Янги йил барчамизга муборак бўлсин.

Атрофни ранг-баранг чироқлар шуъласи қамраган. Майдон ўртасида байрам арчаси қад ростлаган. Унинг атрофида барча ўйин кулги қилмоқда. Болажонларнинг бахтиёрлиги юз кўзларида намоён. Халтасини кўтарган Қорбобо, болажонга шеъру топишмоқ айттираётган Қорқиз, томошабинлар билан суратга тушаётган эртак қаҳрамонлари, санъаткорларнинг мавриги қўшиқлари байрамга ўзгача завқ улашмоқда.

Кириб келаётган янги йил янги муваффақиятларга бой бўлсин.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтли болаликнинг бахтиёр дамлари