Бахтиёр Саидов Украина элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Украина элчиси Микола Дорошенко билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Украина ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ортаётганини қайд этиб, икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Ташқи ишлар вазири элчининг мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА.