Яқинда Қирғизистоннинг Чопон-Ата шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган бахмаллик Акбаршоҳ Ачилов юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, катта муваффақият билан Ватанга қайтди.

Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган 13 ёшли Акбаршоҳ  шахматга бўлган қизиқишини илк мусобақалардаёқ намоён этган. Туман ва вилоят миқёсидаги бир қатор беллашувларда ғолибликни қўлга киритиб,  ўз иқтидорини тобора чиниқтириб борди.

Унинг учун Чопон-Атадаги чемпионат — халқаро саҳнадаги илк жиддий синов бўлди. Аммо ёш маэстро бу имтиҳондан мардонавор ўтди.

Акбаршоҳ  мазкур чемпионатда барча рақибларини маҳорат ва изчиллик билан ортда қолдириб, фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди. У Марказий Осиёнинг энг иқтидорли ёш шатранжчиси сифатида эътироф этилди. Бу ютуқ нафақат унинг шахсий зафари, балки Бахмал ва Ўзбекистон шахмат мактабининг юксак салоҳияти, юртда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар самарасидир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Президентимиз раҳнамолигида соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, маҳаллаларда спорт тўгаракларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар бугун ўзининг амалий натижасини бераётир.

Ҳақиқат шундаки, ҳар бир ғалабанинг ортида меҳнат, матонат ва тинмас изланиш туради. Акбаршоҳ каби ёшларимизнинг халқаро мусобақалардаги зафарли иштироклари Ўзбекистон спортининг ёруғ келажагидан дарак бермоқда.

Ўзбекистон байроғи халқаро шахмат саҳнасида яна бир бор баланд кўтарилди. Бу эса келажакда яна кўплаб бахмаллик ёшлар ушбу зафар йўлидан илҳом олиб, янги ютуқларга эришишларига ишонч уйғотади.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахмаллик ёш шахматчи – Марказий Осиё чемпиони