“Барселона“ Коутиньони ортга чақирди
Каталониянинг “Барселона” клуби ёзда “Бавария”га ижарага берган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони муддатидан аввал ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
Каталониянинг “Барселона” клуби ёзда “Бавария”га ижарага берган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони муддатидан аввал ортга қайтаришни режалаштирмоқда.
“Кўк-анор ранглилар” мавсумнинг иккинчи қисмида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи ва бу борада айнан бразилиялик футболчини таркибга қайтаришни ўйлашмоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди.