“Барселона” Гвардиолани қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда
Каталонияликлар “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола “шаҳарликлар” билан орани очиқ қилган тақдирда уни “Барселона”га қайтариш чораларини кўради, деб ёзмоқда Express нашри.
Каталонияликлар “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола “шаҳарликлар” билан орани очиқ қилган тақдирда уни “Барселона”га қайтариш чораларини кўради, деб ёзмоқда Express нашри.
Хабардан маълум бўлишича, испаниялик мураббийнинг “шаҳарликлар” хўжайинлари билан ҳозирча алоқалари яхши, бироқ клуб ушбу мавсум Чемпионлар Лигасида зафар қучмаган тақдирда Пеп билан хайрлашиши мумкинлигига ишора қилинган.
Раҳбарият шу боисдан Микел Артетанинг “Арсенал”га бош мураббий бўлишига тўсқинлик қилишмоқда, чунки Пеп Гвардиола истеъфога чиқарилган тақдирда клуб бошқаруви унга топширилади.
“Барселона” эса ушбу мавсум жамоа қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар Валвердени истеъфога чиқаришни ҳамда Гвардиолани жамоа бош мураббийлигига олиб келишни режалаштирмоқда.
Маълум ўрнида, испаниялик мураббий “кўк-анорранглилар” билан 2008-2012 йиллар давомида Ла Лига чемпионлиги, Испания кубоги, суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа суперкубоклари ғолиблигини қўлга киритган.