«Барселона»да шошилинч йиғилиш. Месси кетади!
Бир неча кундан буён Лионель Мессининг «Барселона»дан кетишга жиддий киришгани тўғрисидаги хабарлар авж олди. Спортга оид барча нашрлар ушбу вазиятни диққат билан кузатмоқда. Хўш, Месси ростдан ҳам кетадими?
Бир неча кундан буён Лионель Мессининг «Барселона»дан кетишга жиддий киришгани тўғрисидаги хабарлар авж олди. Спортга оид барча нашрлар ушбу вазиятни диққат билан кузатмоқда. Хўш, Месси ростдан ҳам кетадими?
Marcaнинг тасдиқлашича, аргентиналик футболчи каталонияликларга ўзининг кетиши ҳақида факс орқали хабар юборган. Месси шартномада кўрсатилган банд бўйича ҳар мавсум якунида клубни тарк этиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ўз навбатида «Барселона» раҳбарияти Мессининг хабарини қабул қилди ва жавоб йўллади. Унга кўра, ҳужумчи ушбу банддан фойдаланиши юридик жиҳатдан имконсиз, чунки агар футболчи жамоани тарк этмоқчи бўлса, 30 майга қадар клубни огоҳлантириши лозим эди.

Месси эса коронавирус пандемияси туфайли мавсумнинг сурилиши ушбу муддатни 31 августга қадар узайишига ишонмоқда.
Воқеалар ривожи эса Лео ҳақиқатдан «Барселона»ни тарк этишга жиддий жазм этганини инкор этмаяпти. Хусусан, Карлес Пуйоль Мессининг кетишига оид илмоқли твит йўллади: «Лео, сени ҳурматлаб, эъзозлаб қоламан. Доим ёрдамга тайёрман, дўстим». Шунингдек, Каталония Президенти Жoaким Торра-и-Плa ҳам ўз твиттерида футболчининг кетишига ишора қилган ҳолда муносабат йўллаган: «Каталония ҳамиша сизнинг уйингиз бўлиб қолади. Бизга унутилмас футбол лаҳзалари ва хурсандчиликлар тақдим этганингиз учун раҳмат. Бир неча йиллар давомида дунёнинг энг буюк футболчиси билан бирга бўлиш бахтига муяссар бўлдик. Биз олийжаноб спортчиларни ҳеч қачон унутмаймиз», деган сиёсатчи.

Ҳозирда «Барселона»да шошилинч мажлис чақирилган ва Каталония клуби Мессининг норозилигига қарамасдан у билан боғлиқ вазият нормаллашишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июлига қадар имзоланган ва агар қайси клуб у билан ушбу муддатдан аввал битим имзоламоқчи бўлса, келишувда кўрсатилган 700 миллион евро товон пулини тўлаши лозим бўлади.