“Баркамол авлод” финалчилари тақдирланди (+видео)
Мамлакатимизда ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган «Баркамол авлод» спорт ўйинлари ёшлар истеъдодини намоён этишда ҳамда маҳоратли спорчиларни тайёрлашда муҳим пойдевор вазифасини ўтаб келмоқда.
Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган беллашувлар спортнинг 16 тури бўйича ташкил этилди. 2023-2024 ўқув йилида уч босқичда ўтказилган мусобақалар давомида ғолиб жамоалар аниқланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги билим масканларида таҳсил олаётган 30 минг нафарга яқин ўқувчи ҳудудий мусобақаларда иштирок этиб, ўз имкониятларини синаб кўришди.
[gallery-17605]
Ушбу мусобақаларнинг аҳамиятли томони бу орқали ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилиш ошади, жамиятда соғлом турмуш тарзи рағбатлантирилади, иқтидорли спортчиларни кашф этиш ва мамлакат терма жамоаларига муносиб захирани шакллантириш имкони яратилади.
- “Баркамол авлод” спорт мусобақаси 2001 йилдан буён ўтказиб келинмоқда, - дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети катта ўқитувчиси, «Баркамол авлод» спорт ўйинларининг Тошкент шаҳар бўйича бош ҳаками Одилжон Гаппаров. - Бу галги мусобақаларимизнинг 2023-2024 ўқув йилидаги республика босқичида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу мусобақаларнинг аввалгиларидан фарқи 3та янги спорт тури қўшилди. Беллашувлар жуда шиддатли ўтди. Ўтган давр мобайнида шу мусобақалар орқали кўплаб номдор спортчилар кашф этилди. Масалан, Элдор Шомуродов, Акбар Жўраев, Баҳодир Жалолов каби спорт юлдузлари шулар жумласидандир.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/nd3W888EaG8" title="“Barkamol avlod” finalchilari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Республика босқичида ишончли ғалабага эришган ҳар уч жамоа мусобақанинг рамзий совғалари ва 192 миллион сўмлик спорт жиҳозларига эга бўлишди.
Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА