3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Нурафшон шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан «Инсон қадри учун» шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев сўз олиб, вилоятда жорий йилнинг декабрь ойида «Инсон қадри учун» шиори остида хайрия акцияси эълон қилинганини таъкидлаб, мазкур ойликда барчани фаол иштирок этишга чорлади.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар жиҳатдан ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатларни мунтазам равишда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди. 

Тадбирда ихтисослаштирилган мактаб интернатларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан яратилган буюмларнинг савдо ярмаркаси ташкил этилди. 

Айтиш жоизки, акциядан тушган маблағлар вилоятдаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлиғини тиклаш, ногиронларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш каби хайрли ишларга йўналтирилади.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси инсон қадри учун