ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги 27-давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтиши учун зарур барча шароит яратилган.
320 ўринга мўлжалланган муассаса жамоаси 2022 ва 2024 йилларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлиш орқали бинони таъмирлаш, ўйингоҳ майдонларини қуриш, аттракцион, интерактив ўқув жиҳозлари ва зарур инвентарларни харид қилиш имконига эга бўлди.
[gallery-24965]
Бундан ташқари мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилган. Ушбу жараён муассасанинг масъул ходимлари, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари таркибидаги махсус кузатув кенгаши аъзолари томонидан доимий назорат қилиб борилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА