Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида уларнинг ҳуқуқлари кафолатланиб, имтиёзлар, енгилликлар тақдим этилмоқда. Берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб фаолиятини кенгайтираётган, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорлар сони кўпаймоқда.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жорий йилнинг биринчи яримида ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 287,5 миллиард сўмлик 27 та лойиҳалар ишга туширилди. 507 та иш ўрни яратилди.  

–  “Demo Klean” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 5,5 миллиард сўм бўлган ювиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди, – дейди туман ҳокимининг матбуот котиби Мансур Жўраев. – “Ёрқин Хуршид Текстил” масъулияти чекланган жамияти томонидан автомобиллар ўриндиқлари учун қопламалар тикиш лойиҳаси кенгайтирилиши эвазига 20 нафар ғиждувонлик ёшлар ишли бўлди. “Соҳиб Ҳошим Фаррух” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган болалар даволаниш масканида 10 киши ишли бўлди. “Шодиев Олий Тафаккур Академияси” нодавлат таълим муассасаси томонидан 500 ўринли замонавий мактаб ташкил этилиши натижасида 30  янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, йил якунига қадар умумий қиймати 720 миллиард сўмлик 100 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилиши эвазига 2 мингта янги иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши эвазига йилига 425 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 18 миллион долларлик экспорт амалга оширилади. Шунингдек, маҳаллий бюджетга 40 миллиард сўм тушиши таъминланади.  

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барчаси аҳоли фаровонлиги учун