Барчаси аҳоли фаровонлиги учун
"Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали томонидан суюлтирилган газ аҳолига рақамли технология асосида етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларга етказиб берилган газ ID карталар орқали ҳисоб китоб қилинмоқда.
Суюлтирилган газ балонларни ташиш ва аҳолига етказиб беришда корхонадаги 9 та “МАН” русумли, 21 та “ИСУЗУ” автотранспорт воситалари муҳим аҳамият касб этмоқда. 3 та газ тўлдириш шахобчалари ҳам аҳоли хизматида. Ҳар бир автотранспорт воситаси махсус қурилма орқали назорат қилинади. Туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида истеъмолчиларга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилиши E-GAZ тизими орқали операторлар томонидан назорат қилинади.


“Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиалида истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун махсус марказ ташкил этилган. Кечасию кундузи яъни 24 соат давомида ишлаётган марказ аҳоли мурожаатларини қабул қилиб, мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш имконини бераётир.
Ш. Суяров,
ЎзА