Барчаси аҳоли фаровонлиги учун
Ҳаво ҳарорати пасайган айни кунларда аҳоли хонадонларига газни бир маромда етказиб бериш мақсадида газ таъминоти филиали ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари самарали меҳнат қилмоқда. Жойларда газ маромлаш қурилмалари назорат қилинмоқда. Мурожаатлар келиб тушса авария-тиклаш бригадалари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Тун-у кун истеъмолчиларни табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари, овқат тайёрлаш жараёнида газ жиҳозларини қаровсиз қолдирмаслик зарурлигини эслатиб ўтиш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


– Ҳаво ҳароратининг тушиб кетганлигига қарамай аҳолига бир маромда табиий газни етказиб бериш мақсадида 24 соатлик иш режимида фаолият олиб борилмоқда, – дейди “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Нуритдин Шарапов. – 14 та авария тиклаш бригадалари шай ҳолатга келтирилди. Техник жиҳозлар билан таъминланди. Қувонарлиси, юзага келаётган мавжуд муаммолар ўз вақтида бартараф этилди.


Истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжи юқори бўлганлиги сабабли газ жиҳозларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш мақсадида тарғиботлар ташкил этилди. Айни шундай қийин вазиятда истеъмолчиларга бир маромда узлуксиз табиий газни етказиб бериш учун газ қувурлари, газ маромлаш қурилмалари доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.


Зариф Комилов, ЎзА