Зангори оловдан фойдаланиш борасида Наманган вилояти “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Наманган” филиали томонидан тегишли ҳамкор ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йил бошидан ҳозирга қадар 26 минг 209 ерли хонадон, 5 минг 212 кўп қаватли уй, 129 ўқув муассасаси ҳамда кўнгилочар масканларга борилиб, кундалик турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, газ-ҳаво аралашмаси, чақнашининг олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 

– Истеъмолчиларга фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқишини олдини олишга қаратилган 20 мингдан ортиқ тасвирли қўлланмалар тарқатилиб, маиший газ баллонларига эса суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича эслатмалар ёпиштирилмоқда, – дейди “Ҳудудгаз Наманган” филиали директори Иброҳимжон Мамажонов. – Бугунги кунда фуқароларга маълумот етказишнинг тезкор усулларидан бири ижтимоий тармоқлардир, шундан келиб чиққан ҳолда Телеграм тармоғида ҳар бир ҳудуднинг алоҳида “Хавфсиз газ” номли 14 та гуруҳ очилиб, унда газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишга қаратилган кўрсатма ва тавсиялар, огоҳлантиришлар орқали фуқароларга эҳтиёткор, зийрак ва масъулиятли бўлиш кераклиги тушунтирилмоқда.

Албатта, ҳар бир соҳада ўз касбига масъулият ила, ҳушёрлик билан ёндашиш вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфнинг олдини олади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча соҳада ҳушёрлик даркор