Барча чоралар мавсумга тайёр (+видео)
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Улар доирасида айни пайтда бошқармада асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида режали таъмирлаш ишлари бажарилди.
[gallery-20511]
– Хусусан, 6 та қозонхона, 1 та трансформатор подстанцияси, 42 км газ тармоғида жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилди, – дейди бошқарма директори Жасур Аҳмедов. – Учта дизель электр станцияси, 3 та газ тақсимлаш пункти текширилиб ишчи ҳолатга тайёрлаб қўйилди. 62 метр кабель эстакадаси, 15 км сув, 63 метр иссиқлик тармоғи таъмирланиб, 75 метр қисми изоляция қилинди. 8 та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), 2 та захирани автоматик улаш қурилмаси соз ҳолга келтирилди. 8 та ишлаб чиқариш биноси, 17 та технологик қурилма таъмирланди.
Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда бошқарма томонидан кунлик 11 миллион 650 минг кубометр табиий газ, 250 тонна газ конденцати қазиб чиқариш ва 250 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари