Коронавирус инфекцияси сабаб айни пайтда бутун дунё, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам мураккаб ҳолат кузатилмоқда.

Эл бошига иш тушганда

Маълумки, ушбу ҳолатда биринчи навбатда, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, бу борада пандемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Ўз навбатида, карантин ҳолатида аҳолининг ҳаракатланиши маълум даражада чекланиши ҳисобига ишлаб чиқариш тармоқларида юқори суръатларга эришиш мушкул кечади.

Мураккаблик шундаки, коронавирус пандемияси дунё иқтисодиётига жиддий зарар етказиши тахмин қилинаётган бир паллада тахминий инқирозни фақат юқори ишлаб чиқариш суръатлари билан юмшатиш мумкин. Коронавирус бўйича дунё тажрибасидан келиб чиқиб, унга эришиш учун ўзаро ҳамжиҳат бўлиш талаб этилади.

Тошкент вилоятида ҳам инфекция тарқалишининг олиш баробарида барча тармоқларда юқори ишлаб чиқаришга эришишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Хусусан, айни илиқ об-ҳаво шароити, ернинг тобида етилган палласи пискентлик деҳқонлар яхши ниятлар билан ерга чигит қадамоқда.

Аввало, дала бошида қурбонлик қилиниб, эзгу ниятлар билан айни вақтга қадар минг гектарга яқин майдонга чигит қадалди. Жорий йил туман миришкорлари томонидан жами 8 минг 100 гектар майдонда пахта етиштириш мўлжалланган.

- Баҳорги агротехник тадбирларни вақтида ва сифатли ўтказиш, айниқса бу йилги мураккаб йилда жуда муҳим, - дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Эрматов. – Ҳозирги кунда далани экиш мавсумига тайёрлаш ва экиш ишлари учун 62 та сеялка, 42 юқори унумли ҳайдов трактори ва ер текислаш механизми сафарбар этилган. Туманда фаолият олиб бораётган 149 фермер хўжалиги майдонларига бу йил “Султон”, “Келажак” ва “Порлоқ-4” навлари экилмоқда.

Дарҳақиқат, аксарият аҳоли аввало соғлиғимиз учун карантинда бўлган бир пайтимизда далада меҳнат қилиб, юқори ҳосилга замин яратаётир. Бободеҳқонлар ишига унум, ҳосилга барака тилаймиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барака уруғи қадалмоқда