Банкнинг молиявий кўмагида
Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Рая-Зиёда” масъулияти чекланган жамияти ишчиларининг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир.
Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Рая-Зиёда” масъулияти чекланган жамияти ишчиларининг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир.Жорий йил иккинчи ярмида фаолият бошлаган корхонада эркаклар ва аёллар учун пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда. Корхонани замонавий технология билан жиҳозлашда “Асакабанк”нинг молиявий кўмаги катта мадад бўлди. Ҳозирда бу ерда кунига минг жуфтгача пайпоқ тайёрланмоқда.