Банк ходимлари футболда баҳслашди
Нукусда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан банк ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган мусобақа натижасига кўра, биринчи ўринни Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси, иккинчи ўринни акциядорлик тижорат “Ҳамкорбанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, учинчи ўринни акциядорлик тижорат “Капиталбанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали жамоалари эгаллади.
Шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши тўпурар” ва “Энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА