Давлат хавфсизлик хизмати томонидан коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг ҳар қандай шаклига барҳам бериш борасида мунтазам равишда фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Хизматнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган шундай тадбирларнинг бирида 1988 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат банки "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 миллион сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштиришда ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига пул маблағи талаб қилиб келаётганлиги аниқланди. 

Шундан сўнг ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 миллион сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди. 

Ҳозир ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк ходими қўлга олинди