Банк кредити талон-торож қилинган
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти Жондор тумани бўлими терговга қадар текширув ўтказди.
Аниқландики, “Ж.Т.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Б.Т. “А.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Ҳ. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 647 миллион сўм кредит маблағини 32 нафар фуқаронинг иссиқхона фаолияти билан шуғулланиши учун йўналтирмасдан, ушбу маблағни молиявий ёрдам сифатида 3 та хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири