Банк хизматлари фермер даласида
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланаётган мулк эгалари вақтини тежаш ва уларга янада қулайлик яратиш мақсадида 130 дан ортиқ туманда мониторинг марказлари ташкил этди.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланаётган мулк эгалари вақтини тежаш ва уларга янада қулайлик яратиш мақсадида 130 дан ортиқ туманда мониторинг марказлари ташкил этди.– Бу хизмат орқали мулкдорлар фаолиятига смарт карталар татбиқ этилмоқда, – дейди банкнинг Мониторинг марказлари билан ишлаш маркази раҳбари Муроджон Очилов. – Унда фермер хўжалигининг номи, етиштирадиган маҳсулоти, маҳсулот ҳажми ва қиймати каби маълумотлар кўрсатилган бўлади. Бундай карталар орқали онлайн тарзда хизматлар кўрсатилгани боис пул маблағи тегишли ташкилотларга 3-4 дақиқада ўтказиб берилади. Бу жараёнларни бажариш учун фермер банкка келиши шарт эмас, барчасини даладан туриб бемалол бажара олади. Шу жараёнда фермерларга пахта ва бошоқли дон етиштиришдаги харажатлари учун 3 фоизли сармоялар берилади.
Миллий матбуот марказида “Агробанк” томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу каби янгиликлар хусусида сўз юритилди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида молия муассасаларининг макроиқтисодий барқарорлиги таъминланиб, тижорат банкларининг ресурс базаси янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Уч миллион мижоз, хусусан, 60 минг фермер хўжалигига хизмат кўрсатаётган “Агробанк” жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш мақсадида 427 миллиард сўмлик кредит йўналтирган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 520 миллиард сўмга яқин кредит ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132 фоиз кўп демакдир.
“Агробанк” сармоялар ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида чет эл кредит линияларини ҳам жалб этмоқда. Банк фаолияти “Мудис” ҳамда “Фитч Рейтингс” халқаро рейтинг агентликлари томонидан “Барқарор” деб баҳолаб келинмоқда.
Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.