Банк хизмати такомиллашмоқда
Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Халқ банки билан ҳамкорликда «Банк ички аудит хизмати: замонавий талаблар ва амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.
Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Халқ банки билан ҳамкорликда «Банк ички аудит хизмати: замонавий талаблар ва амалиёт» мавзуида анжуман бўлиб ўтди.Президентимиз раҳнамолигида банк тизимини ислоҳ қилиш, эркинлаштириш ва барқарорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар банклар фаолиятини такомиллаштириш, банк хизматлари ҳажмини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир.
Салоҳиятли, билимли, ўз мутахассислигини яхши эгаллаган ёшлар банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, аҳолининг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Шу боис етук кадрлар тайёрлашда таълимни ишлаб чиқариш амалиёти билан бевосита боғлаб олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Анжуманда банк амалиётида қўлланилаётган аудиторлик тартиб-қоидалари, халқаро талаблар асосида соҳани такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банклар фаоллигини ошириш, уларнинг ички хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёз ва қулайликларга оид маърузалар тингланди.