Банк хизмати ривожланмоқда
“ASIA ALLIANCE BANK”нинг Фарғона вилояти филиали иш бошлади.
“ASIA ALLIANCE BANK”нинг Фарғона вилояти филиали иш бошлади.
Ўн йил муқаддам ташкил этилган “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ ҳудудларда ўз филиалларини кенгайтириб, улар орқали мижозларга замонавий банк хизматлари тақдим этмоқда.
Яқинда банк Фарғона шаҳрининг марказий ва аҳоли зич жойлашган туманларидан бирида мижозлар учун Фарғона филиалини очди. Филиал биносининг қулай жойлашуви, шинам шароитлар, катта ёпиқ автотураргоҳ мижозлар эътиборини тортмоқда. Аҳоли учун малакали мутахассислар ва масофавий каналлар томонидан тақдим этилувчи кенг кўламли банк хизматларидан фойдаланиш имкони яратилган.
Ўрнатилган банкоматлар ёрдамида сўм ва валюта пластик карталаридан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш мумкин. Автоматлаштирилган депозит машинаси орқали онлайн тарзда пул тушумини топшириш, “ASIA ALLIANCE BANK” тизимида очилган пул маблағларини сўндириш ва пластик карталарга пул тўлдириш мумкин.
Пудратчи ташкилот – “Водий бизнес савдо инвест” МЧЖ томонидан замонавий меъморчилик талаблари асосида барпо этилган муассасада ходимлар ва мижозлар учун барча қулайликлар муҳайё қилинган.



