ТДШУ мамлакатимиз олий таълим тизими тарихида Шайх Мужибир Раҳмон номидаги халқаро мукофотни қўлга киритган илк университетдир.

2013-2020 йиллар давомида Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритган ва яқинда ушбу давлатнинг Туркиядаги элчиси этиб тайинланган Маъсуд Маннон Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташриф буюрди.

Университет вакиллари билан учрашув аввалида жаноб Маъсуд Маннон Ўзбекистондаги фаолияти давомида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик учун ТДШУ раҳбарияти ва жамоасига миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга, келгусида ҳам муносабатларни давом эттириш ниятида эканини таъкидлаб, университет талабалари учун Бангладеш маданияти, тарихи, туризм ва иқтисодиётига оид турли хил китобларни совға тариқасида тақдим этди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева икки дўст мамлакат ўртасидаги алоқалар ривожида Элчи жанобларининг хизмати беқиёс эканинини қайд этиб, университет билан элчихона ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорлик, жумладан, университетга тақдим этилган китоблар учун ташаккур изҳор этиб, унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

IMG_9960.JPG

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, сентябр ойида Бангладеш элчихонаси маъмурияти Тошкент давлат шарқшунослик университетига Шайх Мужибир Раҳмон номидаги халқаро мукофотни тантанали равишда топширди. Мазкур соврин жамоага таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Бангладеш маданияти ва тилини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун тақдим этилди. ТДШУ мамлакатимиз олий таълим тизими тарихида Шайх Мужибир Раҳмон номидаги халқаро мукофотни қўлга киритган илк университетдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бангладешнинг собиқ элчиси ТДШУга китоблар совға қилди