ФОТОРЕПОРТАЖ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлди. 

Ташрифнинг биринчи куни воҳанинг бир нечта туманларида аҳолини юқори даромадли иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар ўрганилди. Жумладан, ишчи гуруҳ Жарқўрғон туманидаги “Young Adults” IT ўқув марказида яратилаётган 60 та янги иш ўрни ва 5 минг нафар ёшни замонавий касбларга, шундан 500 нафарини IT йўналишида ўқитиш лойиҳаси билан танишди. Мазкур марказни замонавий ускуналар билан таъминлаш учун 777 миллион сўм субсидия ажратилиши белгиланди. 

Кейинги манзил – Денов туманида жорий йилда амалга ошириладиган гулчилик ва кўчатчилик кооперацияси, шунингдек манзарали гуллар ҳамда кўчатлар етиштириш ташаббуси вазир эътиборига тақдим этилди. Туманининг Қуёшли юрт маҳалласида гулчилик ва кўчатчилик фаолияти асосида 300 та хонадонни гулчиликка ихтисослаштириш, 100 нафар ишсиз фуқаро хонадонини кооперацияга боғлаш, ёшларга ажратилган 50 гектар ерда гулчиликни ривожлантириш учун устоз деҳқонлар жалб қилиш таклифи билдирилди. Чўнтош маҳалласида эса 100 та хонадонда йўлга қўйилган малина ва асаларичилик лойиҳасининг 300 тагача кенгайтирилиши юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. 

[gallery-23023]

Ташриф давомида Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласида йўлга қўйилган узумчилик фаолияти билан ҳам танишув бўлиб ўтди. Туманнинг яна 8 та маҳалласида узумчиликни войиш усулида кўпайтириш орқали ҳар бир хонадон ойига 20 миллион сўм қўшимча даромад олишга эришилишини таъминлаш, бунда фуқароларга 7 йилга субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. 

Термиз шаҳридаги Кокилдор ота маҳалласининг 5 гектар майдонида тажриба тариқасида йўлга қўйилган қулупнай етиштириш лойиҳасини 100 гектаргача кенгайтириш, маҳсулотни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ҳақида ҳам вазирга батафсил маълумот берилди. 

Шеробод туманида жойлашган “Шеробод касб-ҳунар маркази” ҳудудида Корейс тили ўқув маркази биноси таъмирланиб, янги ўқув шароитлари яратилади. Қурилиш ва ётоқхона лойиҳалари бўйича ҳужжатлар 25 апрелга қадар тайёрланади. Ушбу лойиҳа ижроси ҳам ҳам назорат остига олинди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандлик вазири Сурхондарёда ўрганиш олиб борди