Бандлик даражасини ошириш – долзарб вазифа
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хива туманида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Унда ҳудуддаги қатор корхона, ташкилот, муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари, вакант лавозимлари билан иштирок этди.
Ярмарка давомида ўнлаб ишсиз аёллар, ёшлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар, алимент тўловчилар, таълим муассасалари битирувчилари доимий ва мавсумий иш билан таъминланди. Шунингдек, туман ИИБ пробация бўлими ҳисобида турган шахсларнинг ҳам 2 нафари ишли бўлди.
Хорижий давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ташқи меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар, иш берувчилар талабномаси бўйича, танлов шартлари асосида фуқароларни ташкилий равишда ишга жойлаштириш, уларни касб-ҳунар ўрганишга йўналтириш юзасидан тушунтиришлар берилди. Меҳнат қонунчилигини тарғиб қилувчи буклет ва эслатмалар тарқатилди.
[gallery-15739]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА